Таҳлил

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон халқидан узр сўраши шарт!

10512

АҚШ элчихонаси ЛГБТни ёқлаб чиқарган видеоролик учун расман изоҳ бериб, узр сўраши шарт!

Яқинда жуда кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган видеони АҚШ элчихонаси жойлаган, бундай қараса ёмон нарса йўқ. Ёқимтой қиз ўзбек тилида чиройли гапириб, “Самарқанднинг гўзали” қўшиғини она тилимизда гўзал қилиб куйлаган. Лекин у «қиз» «уйланган» ва «хотини» бор ва буни видеода расмлари билан кўрсатиб, ўзларининг байрами билан ҳаммани, жумладан ўзбек халқни ҳам табриклади! Бизни, Ўзбекларни-я?! Яна етмаганига Элчихона изоҳларда биламиз сизда негатив кўп бу борада деб провокацион  коммент ҳам қолдириб ўтган.

Биринчидан, Ўзбекистонда бир жинслилар никоҳи ва шунга оид масалалар қонун бўйича тақиқланган!

Буларнинг бари ўз навбатида элчихонанинг қонунларимизга, давлатимизга, шу давлат фуқароларига, доимий қадриятларига ҳамда диний тушунчаларига бўлган ҳурматсизликнинг олий намунаси! 

Қизиқ инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик деб бонг ураётган АҚШ бу масалаларни билмайдими, ёки элчихонада ишлаётганлар бундан хабарсизми? АСЛО ЙЎҚ!

Иккинчидан, бизда аҳолининг аксари Ислом динида, динда эса бу гуноҳлиги кўпчиликка маълум. Мусулмон дунёқарашига бу сассиқ пропаганда ортиғи билан ҳурматсизлик!  Буни ўзбек халқи қабул қилмаслиги, қила олмаслигини билиб туриб атайдан уюштирилган бемаънилик! Од қавмига ўхшаб қолишдан қўрқмайсизми???

Ҳурматли АҚШ элчихонаси ва ТИВ! Сизлардан ушбу ҳолат юзасидан зудлик билан изоҳ сўраб қоламиз, зеро юртимизни ташқаридан туриб, ҳар хил пропаганда қиламан, ички низолар келтираман десангиз, АДАШАСИЗ!

Сиз қандай фикрдасиз ҳурматли ватандош?

Гулруҳ САЪДУЛЛАЕВА

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Путиннинг ошпази”га қарашли компаниялар АҚШнинг санкциясига учради

255 15:00 16.07.2020

Дунёда туғилиш камайяпти, аҳоли сони ҳам

522 09:00 16.07.2020

“Россиялик ёлланма жангчилар Ливияни миналаштиряпти”

422 07:00 16.07.2020

АҚШ Афғонистондаги бешта ҳарбий базасини ёпди

401 20:55 14.07.2020

Уйғурлар масаласи: Хитой АҚШнинг санцияларини жавобсиз қолдирмоқчи эмас

1413 13:38 10.07.2020

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

340 13:48 09.07.2020
« Орқага