Янгиликлар

АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирганига бир йил бўлди

355

Исроил ҳукуматига қарайдиган Қуддус шаҳар ҳокимлиги сешанба куни тунда қадимий шаҳар деворларини АҚШ ва Исроил байроқлари билан ёритган. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Бу ҳодиса АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини 2018 йил 14 майда Тел Авивдан Қуддусга кўчирилиши билан боғлиқ.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2017 йил 6 декабрда Қуддуснинг ҳар иккала ғарбий ва шарқий қисмини Исроил пойтахти деб тан олганини ва мамлакат элчихонаси Тел Авивдан Қуддусга кўчирилишини эълон қилган эди.

Мазкур қарор эълон қилинганидан буён Фаластин ҳукумати АҚШ билан ҳар қандай алоқани узган ва халқаро ҳамжамиятни бу масалага аралашишга чақириб келмоқда.

Фаластин ҳукумати икки халқаро қонун 1967-йилда Қуддусни Исроилга тегишли эмаслиги ва 1981-йилдаги Исроилни шаҳарни ўз таркибига қўшиб олганини тан олмасликка суяниб Фаластиннни ўз пойтахти деб ҳисоблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетаньяху мусулмонларга зулм қилиш орқали иқтидорда қолиш илинжида  

529 20:20 29.05.2020

Исроил Трамп борлигида Фаластинни босиб олишни режалаяпти

762 09:47 29.05.2020

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1133 09:30 26.05.2020

Исроил орқали жўнатилган БАА ёрдамини Фаластин қабул қилмади

960 12:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

655 10:00 22.05.2020

Хитой Фаластин масаласида Исроилга  қарши чиқди

1376 18:30 21.05.2020
« Орқага