АҚШ Эрон университетларини санкция рўйхатига киритишда давом этмоқда

14:30 19.02.2019 247

АҚШ Эроннинг икки университетини форсларга қарши санкцилар рўйхатига қўшди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

“Ядровий тадқиқотлар туфайли АҚШ икки университетни санкциялар рўйхатига киритди”, дейди Эрон таълим вазири Мансур Гулами.

У ядро физикаси соҳасидаги Эрон университетларининг тадқиқоти ва мақолалари нотўғри талқин қилинишини айтиб ўтди. Бу нотўғри талқинларни ўзгартиришда давом этишини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг августида АҚШ Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни қайта тиклаган эди.

2018 йилнинг ноябрида эса Вашингтон Эроннинг энергетика соҳасига қаратилган санкцияларни қўллади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!