АҚШ Эронга қарши жанговар кемаларини жўнатди

17:30 11.05.2019 1697

АҚШ Эрон билан муносабатлари таранглашиши ортидан Форс кўрфазига Patriot ҳарбий ҳаво мудофааси тизимлари ва бир нечта қўшимча жангорвар кемаларни юборди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Аввалроқ Пентагон Қатарга Б-52 қирувчи самолётларини жўнатган эди.

АҚШ мудофаа вазирлиги бу чораларни Эроннинг минтақадаги Америка қарши кучларга ҳаракатга тушиши мумкинлиги билан изоҳлади. Бироқ вазирлик Эроннинг айнан қандай ҳаракатидан хавфсираётганига аниқлик киритмади.

Эрон томони эса Пентагоннинг баёнотини сафсата ва Эронни қўрқитиш учун психологик урушнинг бир шакли деб атади.

Пентагоннинг баёнотида АҚШ Эрон билан низолашишга интилмаслиги, бироқ минтақадаги Америка кучлари ва манфаатларини ҳимоялашга тайёрлиги айтилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!