Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Европага Жазоир газини етказиб бермоқчи

1055

АҚШ Жазоирда фаолият юритувчи Eni, TotalEnergies ва бошқа энергетика компаниялари билан учрашиб, мамлакатдан кўпроқ газ олиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлашни сўради, деб хабар берган Рейтер бу масаладан хабардор манбаларга таяниб.

Бу чора Вашингтон Россия ва Украина ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли қандайдир узилишлар юзага келса, Европага муқобил газ етказиб бериш йўлидаги саъй-ҳаракатларни кучайтираётган бир пайтда кўрилди.

Европа Иттифоқи газнинг учдан бир қисмидан кўпроғи Россияга боғлиқ ва етказиб беришнинг ҳар қандай қисқариши энергия инқирозини янада кучайтиради. 

"АҚШ Eni билан Жазоир бўйича учрашув ўтказишни талаб қилди", деган Рейтер агентлигига манбалардан бири.

Жазоирнинг Sonatrach газ монопол компанияси билан бир қатор узоқ муддатли газ шартномаларига эга бўлган Eni мамлакатдаги энг йирик хорижий ишлаб чиқарувчилардан биридир.

Иккинчи манба Вашингтон Франциянинг Total Energies ва минтақадаги бошқа компаниялар, жумладан Equinor ва Occidental Petroleum Corp. билан боғланганини айтган.

Eni дарҳол изоҳ бермаган, TotalEnergies ва Occidental эса изоҳ беришдан бош тортган.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти “Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан Осиё ва Қўшма Штатларга русларникидан бошқа табиий газнинг қўшимча ҳажмларини аниқлаш устида иш олиб бораётганини” айтган, бироқ алоҳида компаниялар билан қандайдир музокаралар ўтказилаётганини тасдиқламаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

284 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

423 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

652 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

454 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

311 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

714 13:07 07.08.2022
« Орқага