Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Фаластин президентини алмаштирмоқчими? 

1212

АҚШ Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг ўрнига ФАТҲ ҳаракатининг собиқ раҳбарларидан бири Муҳаммад Дахлонни олиб келмоқчи. АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман HaYom газетасига берган интервьюсида ана шундай деди. 

Элчининг сўзларига кўра, Фалатин маъмурияти хато йўлни танлаган ва ўз халқига керакли шаклда хизмат қилмаяпти.“Вашингтон Аббосни Дахлонга алмаштириш ҳақида ўйлаяпти. Бироқ бизда Фаластин маъмуриятини шакллантириш нияти йўқ”, – деди у. 

Шунингдек, Фридман Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини яҳудийчасига Иудея ва Самария деб атади. Элчининг таъкидлашича, “Иудея ва Самариядаги одамлар яхшироқ яшашни истайди, Фаластин халқи эса буни тушуниши ва қабул қилиши зарур”. 

Дэвид Фридманнинг ўзи ҳам яҳудий миллатига мансуб. Охирги пайтларда у Фаластин раҳбариятини тез-тез танқид қилмоқда.    

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Аббос аввалги президент Ёсир Арафотнинг ўлимидан кейин 2005 йилда президент этиб сайланган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ўнлаб яманликнинг ўлимига сабабчи бўлди

137 15:50 30.10.2020

Қуддус Исроилникими?..

593 13:52 30.10.2020

Яна қайси араб давлатлари Исроил билан алоқасини яхшилайди?

413 09:45 28.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2329 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1588 12:30 24.10.2020

Фаластинга ёрдам нега камайиб кетди?

745 19:37 23.10.2020
« Орқага