АҚШ Германиядан Сурияга аскар жўнатишини истаяпти

11:30 08.07.2019 689

АҚШ Германияни қуруқликдаги қўшинларини ИШИДга қарши курашиш ва курдларни Туркиядан ҳимоялаш учун Сурияга жўнатишга чақирди. Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Die Welt журналига берган интервьюсида айтди.

Жеффрининг айтишича, Германиянинг ҳозирги ёрдами – техника ва ҳарбий инструкторлари етарли эмас ва АҚШ Суриянинг шимоли-шарқидаги қўшинларининг бир қисмининг ўрнини немис аскарлари эгаллашини истамоқда. У аниқ рақамни айтмаган бўлса-да, юзлаб аскар керак бўлишини таъкидлади.

АҚШ вакили немислар ИШИД билан юзма-юз келмаслиги мумкинлигини айтди, муҳими, немислар қуролли курд гуруҳлари ва Туркия қўшинлари тўсиқ бўлиб турса бўлгани. Туркия Суриядаги қуролли курд гуруҳларини террорчи ва Туркияда анча йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган террорчи ташкилот – Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб ҳисоблайди.

Германия АҚШнинг чақириғига ҳозирча расман жавоб қайтаргани йўқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!