Янгиликлар

АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан қачон чиқиб кетиши маълум қилинди

606

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афғонистондаги ҳарбийлар 2021 йилнинг май ойида бу юртни бутунлай тарк этиши мумкинлигини маълум қилди, дейилади Газета.ru хабарида.

Помпео жумладан шундай деди: «Ўз кучларимизни Афғонистондан бутунлай олиб чиқиш бўйича келишувга келишувга эришдик. Ўйлайманки, бу келаси йилнинг май ойида амалга ошади».

Февраль ойининг охирида Вашингтон Толибон билан 18 йилдан ортиқроқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик келишувига эришганди.

Келишувга биноан Америка ҳарбийлари 14 ой ичида Афғонистонни тарк этишлари керак. Айни пайтда Афғонистон ҳудудида жойлашган бешта базага жойлашган НАТО қўшинлари мамлакатни тарк этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон: турмага уюштирилган ҳужумда ўнлаб киши ҳалок бўлди

360 15:30 03.08.2020

Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатди

1065 18:25 29.07.2020

“Толибон” ҳайит кунларида ҳужумларни тўхтатиб туради

445 21:30 28.07.2020

Афғон деҳқонлари зарар кўрмоқда: қовун-тарвузлари сотилмаяпти

1076 09:30 25.07.2020

Афғонистонлик қиз ота-онасини ўлдирган толибларни отиб ташлади

12320 13:10 22.07.2020
« Орқага