АҚШ Ҳиндистонда олтита атом электр станциясини қуради

23:00 14.03.2019 467

Қўшма Штатлар ва Ҳиндистонда олтита атом электр станциясини барпо этишни ўз ичига олган, ижтимоий хавфсизлик бўйича ядровий ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувга эришди. 

Шартнома Вашингтонда икки кун давом этган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Виджай Гокал ва АҚШнинг армия назорати ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Андреа Томпсон ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг қабул қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.

“Улар икки томонлама хавфсизликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлиги бўйича ядровий ҳамкорликни, шу жумладан, Ҳиндистонда олтита АҚШ атом электр станциясини барпо этишни ўз зиммаларига олган”, - дейилади баёнотда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!