Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

553

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 23-27 май кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлади. Бу ҳақда якшанба куни Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берган.

“Доналд Лу АҚШ делегациясига 23-27 май кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сафар қилади, бу сафар АҚШнинг минтақа билан муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда Марказий Осиёни янада фаровон ва хавфсиз қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни илгари суриш мақсадида амалга оширилади”, дейилади хабарда. Делегация таркибига Пентагон, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши, АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (U.S. International Development Finance Corporation, DFC) ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари ҳам киради.

Саёҳат доирасида Америка делегацияси аъзолари номи тилга олинган мамлакатлар расмийлари, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиш ниятида. Тожикистонда “иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун” ҳар йили икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

291 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

430 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

661 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

461 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

723 13:07 07.08.2022
« Орқага