АҚШ “Исроил назоратидаги Жўлон тепаликлари...”

12:30 14.03.2019 1183

АҚШ давлат департаменти чоршанба куни эълон қилган Глобал инсон ҳуқуқлари ҳисоботида Жўлон тепаликлари борасида аввалгидек “Исроил оккупацияси остидаги” ўрнига илк бор “Исроил назорати остидаги” ибораси қўлланди. 

Давлат департаменти вакили Майкл Козак мазкур ифода ҳудуднинг ҳуқуқий мақомини таърифлаш учун эмас, балки давлатларнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатларини қайд этиш учун қўлланганини таъкидлади. Шунингдек, у АҚШнинг Жўлон тепаликлари бўйича позицияси ўзгармаганини айтди. 

Худди шу ҳисоботда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили борасида “босиб олинган” ёки “оккупация остидаги” иборалари қўлланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал нуфузли сенатор Линдси Грэм АҚШ томонидан Жўлон тепаликларининг Исроил ҳудуди деб тан олиниши учун ташаббус бошламоқчи эканини айтганди. 

Жўлон тепаликлари 1967 йилгача Сурияга қарашли бўлган ва ўша йилнинг июнида ҳудуднинг учдан икки қисмини Исроил босиб олган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!