АҚШ Конгресси Демократик партия вакили Жо Байденнинг президент сайловидаги ғалабасини расман тасдиқлади. Шундай қилиб, Байден 20 январь куни қасамёд қабул қилади ва АҚШнинг 46-президенти сифатида ишга киришади.
Эндиликда сайлов натижаларини тортишиш учун конституцион имконият қолмади.
Амалдаги президент Дональд Трамп сайлов натижаларига қўшилмаса-да, ҳокимиятни тинч йўл билан, белгиланган тартибга мувофиқ топширишини маълум қилди.
Аслида сайлов натижалари кеча, 6 январь куни Конгресснинг икки палатаси – Сенат ва Вакиллар палатасининг қўшма мажлисида тасдиқланиши кутилган эди. Бироқ Трампнинг тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди, шу сабабли мажлисни тўхтатишга тўғри келди. Келиб чиққан тартибсизликларда тўрт киши ҳалок бўлди.