АҚШ Конгресси Саудия Арабистонига қурол сотишни тақиқламоқчи. Трамп эса бунга қарши

15:35 25.07.2019 425

АҚШ президенти Дональд Трамп кеча, 24 июль куни Конгресснинг араб давлатларига қурол сотилишини тақиқлашни кўзда тутувчи учта резолюциясига вето қўйди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Трампнинг фикрича, бу резолциялар Американинг глобал рақобатбардошлигига путур етказади ҳамда иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан йўлга қўйилган муносабатларга зарар етказади.

Конгрессменлар Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданияга қурол сотилишини истамаяпти. Май ойи охирида Давлат котиби Майкл Помпео «Эрон таҳдиди билан боғлиқ вазият» туфайли Конгресснинг рухсатсиз айрим давлатларга қурол сотиш учун фавқулодда ҳуқуқдан фойланилиши ҳақида айтган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!