Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Конгрессида ярим аср ичида биринчи марта номаълум учувчи объект ҳақида хабар берилди

1798

АҚШ Конгресси номаълум учувчи жисмлар бўйича ярим аср ичида биринчи тингловларни ўтказди.

Ҳарбий-денгиз разведкаси директори ўринбосари Скотт Брей НУЖ билан учрашувнинг видеотасвирини кўрсатган.

Скотт Брей АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг қирувчи самолёти ўқув парвозида шарсимон жисмни кўргани ҳақида гапирган. Самолёт номаълум жисм ёнидан учиб ўтиб, уни видеога олган. Объект самолёт ёнидан тезда учиб ўтган.

–  Бу биз тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалардан, менда бу объект нима эканлиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ. Аммо бизда тушунтиришнинг иложи бўлмаган бир қатор воқеалар мавжуд, аммо мавжуд маълумотлар билан уларни тушунтира олмаймиз, – деган Скот Брей.

У шунингдек, 2000 йилларнинг бошидан бери ҳарбийлар назорати остидаги ҳудудларда рухсат этилмаган ва номаълум учар объектлар сони кўпайганини айтган.

Пентагон буни кузатув тизимларининг такомиллаштирилгани ва ҳаво ҳудудидаги объектларни аниқлаш билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

47 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

252 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

293 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

903 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

93 12:20 02.07.2022
« Орқага