Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Ливан армиясини маблағ билан таъминлайди

487

АҚШ президенти Жо Байден кеча Ливан армиясига 47 миллион долларлик ёрдам пакетини беришга рухсат берди.

Байден Ливан армиясига зудлик билан ёрдам бериш учун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга АҚШ ҳукуматидан 25 миллион долларгача бўлган товарлар ва хизматларни олиб қўйишга рухсат берувчи эслатма ёзди.

У шунингдек, Блинкенга Ливан армиясига зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун «Мудофаа вазирлигидан 22 миллион долларгача мудофаа товарлари ва хизматлари” учун маблағ олишга рухсат берган.

АҚШ Сенати делегацияси ўтган ҳафта Бейрутга ташриф буюрди ва бир қатор расмийлар билан учрашди. Ливан оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда, маҳаллий валюта долларга нисбатан деярли барча қийматини йўқотган. Чуқур иқтисодий инқироз унинг барқарорлигига таҳдид солмоқда. Жаҳон банки уни замонавий тарихдаги энг чуқур инқирозлардан бири деб атади.

Инқироз муваққат ҳукумат даврида, 2020 йил августида Бейрут портида юз берган портлашдан кейин Бош вазир Ҳасан Диабнинг кабинети истеъфога чиққанидан сўнг кучайиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

567 21:30 28.10.2021

Судан Африка Иттифоқидан вақтинча чиқариб юборилди

198 15:30 28.10.2021

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна турар жойлар қуради

257 10:50 28.10.2021

Россия Марказий Осиё давлатларига: “Ҳудудингизга АҚШ ва НАТО кучларини киритманг”

1223 08:51 28.10.2021

АҚШ: мусулмон ўқувчини террорчи деб атаган ўқитувчи ишдан четлатилди

629 14:51 26.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021
« Орқага