Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ махсус элчиси Ямандаги кенг қамровли сулҳни муҳокама қилиш учун сафарини бошлади

801

АҚШ Давлат департаменти расмийлари мамлакатнинг Яман бўйича махсус вакили Тим Лендеркинг Саудия Арабстони, БАА ва Уммонни ўз ичига олган Форс кўрфазига сафарини бошлагани, унинг жамоаси аъзолари Иорданияга йўл олганини маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, махсус вакил ва унинг жамоаси "жорий йилнинг апрел ойидан бери амалда бўлган сулҳни узайтириш ва доимий ўт очишни тўхтатиш ва можарога кенг қамровли ва доимий ечим йўлини топиш"га эътибор қаратмоқчи.

Лендеркинг Шабвадаги сўнгги тартибсизликлар, тинчликни тиклаш ва яманликларга қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш зарурлигини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Хабар қилинишича, АҚШ жорий йилнинг ўзида Яман ҳукуматига 1 миллиард доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатган ва Вашингтоннинг Ямандаги гуманитар ёрдамга қўшган умумий ҳиссаси саккиз йил аввал инқироз бошланганидан бери қарийб 5 миллиард долларни ташкил этган.

2022 йил 2 апрелда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида сулҳга эришилди. Август ойида жаҳон ташкилоти ўт очишни тўхтатиш режимини яна 2 ойга узайтиришини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

675 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

303 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

483 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

901 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

664 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1454 17:20 02.02.2023
« Орқага