Янгиликлар

АҚШ ОАВлари Эрон хатолик туфайли Украина учоғини уриб туширганини иддао қилмоқда

902

“Америка ОАВлари Пентагондаги ҳамда Америка ва Ироқ разведкасидаги манбаларга таяниб, чоршанба куни Теҳрон яқинида қулаган Украина самолёти Эроннинг ҳаво мудофааси ракетаси томонидан хато билан урилганини иддао қилмоқда.

Американинг Си-би-эс янгиликлар компанияси ҳам АҚШ разведкасидаги манбаларга таяниб, радарлар иккита ракета учирилишининг инфрақизил изларини ёзиб олишганини, шундан сўнг портлаш юз берганини айтишди.

Ўз навбатида, Newsweek нашри “Пентагон расмийлари ва юқори даражадаги разведка ходимларининг Украина Боеинг 737-800 русумидаги Тор ракетаси томонидан уриб туширилганини”  таъкидлаган.
"Мен кимдир хато қилган бўлиши мумкин деб ўйлайман", деган эди пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп.

Аввалроқ, Украина ўзининг самолёти ракета билан уриб тушиш эҳтимолини ўрганаётганини эълон қилганди.

Аммо Эрон бундай тахминни қатъий рад этди.

Украина учоғининг ҳалокати Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасига ракета зарбаси берганидан бир неча соат ўтгач содир бўлди.

Американинг ҳаво ҳужуми натижасида Ироқда Эрон генерали ҳалок бўлганидан кейин юзага келган Эрон ва АҚШ ўртасидаги таранглик шароитида Теҳрон ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиларини Боинг компанисига ёки Америка вакилларига бермайди.

Халқаро қоидаларга кўра, Эрон мустақил текширув ўтказиш ҳуқуқига эга, аммо одатда бундай ҳолатларда ҳалокатга учраган самолёт ишлаб чиқарувчиси ҳам иштирок этади” дея хабар бермоқда ВВС.

Муҳаррир изоҳи: АҚШ нафақат ҳарбий, балки информацион уруш олиб бормоқда. Бу одатий ҳол. Америка ҳукуматининг қонхўр сиёсати туфайли Япониянинг икки шаҳри уза атом бомбаси “ёмғирдай ёғилган, Вьетнамда милллионлаб бегуноҳ одамлар қирилган, икки эгизак бинони мубҳам  портлатилиши ортидан Афғонистонда хунрезликлар давом этган, нефть васвасаси ортидан Сурия, Ироқ ва эндиликда Эрон замини қонга ботмоқда. Терроризмга қарши кураш баҳона Яқин Шарқдаги қора олтин текинга ташиб кетиляпти. Бу ўйинлар орасида Башшар Асад каби мунофиқ раҳбарлар ҳам бўлиши табиий.

Ҳатто АҚШнинг Эрондаги элчихонасига бўлган ҳужумлар ҳам ўзлари томонидан уюштирилган ва машҳур генерални ўлдириш учун ўйлаб топилган ҳийла бўлиши ҳам мумкин. Бу ўйинлар ортида яна қандай манфур ниятлар бор, бунисини тахмин қилиш ҳам оғир.

Энг ачинарлиси, уммон ортидаги қонхўрлар ўз қитъаси қолиб, доимо мусулмон ўлкаларда уруш чиқаришга ва шу баҳона ўз қуролларини сотишга муваффақ бўлаверяпти.

Аллоҳ золимларга кифоя қилсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

374 11:20 20.02.2020

Фаластин икки ҳафта ичида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр

779 23:20 17.02.2020

Эронни тарк этаётган компанияларга: “Бу ишингизни унутмаймиз”

1003 16:40 17.02.2020

Исроил ва АҚШ Ғарбий соҳилнинг харитасини қайтадан тузяпти

405 14:40 17.02.2020

“Араб давлатлари Фаластинни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон воз кечмайди”

549 11:20 17.02.2020

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида энди ҳижобга ва соқол қўйишга рухсат бор

891 21:20 15.02.2020
« Орқага