Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

615

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кампанияси якунланмоқда. АҚШ президенти Жо Байден Нью-Йорк ва Вашингтондаги йирик терактларнинг 20 йиллигигача америкалик аскарларни Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқчи.

Айнан шу терактлар сабаб АҚШ Афғонистонга қўшинларини олиб кирган эди. Байденнинг таъкидлашича, қўшинларни олиб чиқиш 1 майдан бошланади ва тартибли, пухта ва зарур хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:

– Американинг энг узоқ урушини тугатиш керак... Аскарларнинг уйга қайтиш вақти келди. Бизга ҳужум қилинганидан кейин биз урушни аниқ мақсадлар билан бошладик ва уларга эришдик: Бин Лодин ўлди, Афғонистондаги Ал-Қоида йўқ қилинди. Ушбу чексиз урушни тугатиш вақти келди.

Афғонистондаги ҳарбий кампания йилларида 2400 дан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди ва 20 мингга яқин киши жароҳат олди. АҚШ коалициясининг иттифоқчилари ҳам катта йўқотишларга дуч келишди. Чоршанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Брюсселда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашиб, бўлажак операция тафсилотларини муҳокама қилган. Иттифоқчилар Афғонистондаги қўшинларини АҚШ билан бир вақтда олиб чиқиб кетиши тахмин қилинмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШдан гуманитар ёрдам юборилди

325 12:00 05.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

814 09:30 04.05.2021

АҚШ: таровиҳ намозидан чиққан ака-ука отиб ўлдирилди

2753 08:00 04.05.2021

Блинкен: АҚШ Афғонистондаги ҳар қандай воқеа-ҳодисага тайёр туриши керак

345 15:00 03.05.2021

Пентагон: “Биз урушларни янгича услубда олиб боришимиз керак...”

800 08:30 02.05.2021

АҚШнинг “охири йўқ уруши”: Афғонистонда ўтган 20 йил

1170 06:00 02.05.2021
« Орқага