Дональд Трамп илк ҳижобли Конгресс аъзоси истеъфо беришини истамоқда

11:30 14.02.2019 2000

АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресснинг муслима аъзоси Илҳон Умарни исроилпараст ташкилотларни танқид қилган твити учун қоралади.

“У Конгрессдан истеъфо бериши ёки камида вакиллар палатасининг халқаро алоқалар қўмитаси аъзолигидан чиқиши керак деб ҳисоблайман”, – деди Трамп.

Конгресснинг илк ҳижобли аъзоси ҳисобланган Илҳон Умар аввалроқ асоссиз равишда антисемитизмда айбланган. Таъкидлаш жоизки, у Фаластин ҳудудларининг Исроил томонидан босиб олинишини танқид қилиб келади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!