Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ президенти Россияни БМТ Низомини бузганликда айблади

489

БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб Жо Байден Россияни Украинага қарши асоссиз уруш бошлаганликда ва Украина ҳудудининг бир қисмини аннексия қилиш мақсадида сохта референдум уюштирганликда айблади.

"БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси мустақил давлатни дунё харитасидан йўқотиш мақсадида қўшни давлатга бостириб кирди. Россия Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг асосий қоидаларини уялмасдан бузди. Бир мамлакат қўшни мамлакат ҳудудини куч билан босиб олишини қатъий тақиқлаш керак, вассалом”,  деди АҚШ президенти.

Байден Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Хавфсизлик Кенгашидан бошлаб чуқур ислоҳ қилишни таклиф қилди.

“БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, шу жумладан Қўшма Штатлар БМТ Низомини изчил қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя қилиши ҳамда Кенгашнинг ўз кучини йўқотиши учун вето ҳуқуқидан  фойдаланишдан (фавқулодда вазиятлардан ташқари) тийилиши керак. Шунинг учун Қўшма Штатлар Кенгашнинг доимий ва доимий бўлмаган вакиллари сонини кўпайтиришни қўллаб-қувватлайди", деб қўшимча қилган Жо Байден.

АҚШ Президенти Москванинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидларини масъулиятсизлик деб атади ва ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслигини ва ҳеч қачон ғолиб йўқлигини таъкидлади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 77-сессияни очар экан, ҳозирда сайёрамиздаги кўплаб одамларнинг эътибори Россиянинг Украинага бостириб киришига қаратилаётганини айтди.

"Ушбу уруш - кенг кўламли вайронагарчиликка, инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг оммавий бузилишига олиб келди.

Жанглар туфайли минглаб одамлар ҳалок бўлди. Миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Босқиннинг оқибатлари бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамларга таъсир қилди”, — деди БМТ Бош котиби.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

413 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

185 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

282 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1222 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

244 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

782 17:35 28.11.2022
« Орқага