Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ россиялик разведкачиларни киберҳужумда айблаяпти

599

АҚШ Адлия вазири Россия ҳарбий раздвекасининг олти нафар зобитини киберҳужумлар уюштиришда айблаб чиқди. 

Америка томонининг таъкидлашича, россиялик ҳарбий разведкачилар Россия манфаатларини илгари суриш мақсадида бошқа давлатларнинг инфратузилмаларига киберҳужумлар уюштириб келган ва турли вирусларни тарқатган. Россиянинг Бош разведка бошқармаси ходимлари амалга оширган бу ҳаракатлар натижасида миллиардлаб доллар зарар етгани айтилмоқда.  

Россиялик киберҳужумчилар хусусан Украина парламенти, Молия вазирлиги ва мамлакат электр таъминоти тизимларига зарар етказган. Шунингдек, улар Грузиянинг йирик оммавий аҳборот воситалари компьютерларига, 2018 йил декабрида Жанубий Кореяда ўтказилган қишки олимпиаданинг очилиш маросимининг дастурий таъминотига  ҳужум қилган. 

Улар Sandworm деб аталувчи гуруҳи тузиб, ўзларини Шимолий Корея ёки Хитой хакерлари сифатида кўрсатишга уринган.

АҚШ Адлия вазирлиги киберҳужумчиларнинг исмларини ҳам эълон қилди: Юрий Андриенко (32 ёш), Сергей Детистов (35), Павел Фролов (28), Анатолий Ковалев (29), Артём Очиченко (27) ва Пётр Плискин (32).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: совуқ урушнинг тугагани расман эълон қилинди

397 16:13 03.12.2020

Ниҳоят: Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” келишув имзолади

662 11:00 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

1143 21:05 02.12.2020

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий миссияси давом этадиган бўлди

506 17:23 02.12.2020

АҚШ Саудия Арабистони ва Қатарни яраштириб қўймоқчи

330 16:10 01.12.2020

Саудия Арабистонидан Байденга “совға”

1324 14:05 29.11.2020
« Орқага