Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Россияни Украина борасида огоҳлантирди

1190

Россия қўшинларининг Украина чегарасида йиғилиши муносабати билан АҚШ президенти Жо Байден Москвани огоҳлантирди.

“Президент Байден бу ҳақда аниқ-тиниқ гапирди. Агар Россия ўйламай ёки агрессив ҳаракат қиладиган бўлса, бунинг оқибатлари бўлади”, – деди Давлат котиби Энтони Блинкен 11 апрел куни NBC телеканали эфирида. У АҚШнинг ҳарбий аралашуви ҳақидаги эҳтимолни изоҳлашдан бош тортиб, Россиянинг Украина чегарасидаги ҳаракатларидан чиндан ҳам безовта эканлигини айтди.

Айни пайтда Украина билан чегарада 2014 йилдан бери энг кўп Россия кучлари йиғилгани кузатилмоқда. АҚШ Давлат котибининг сўзларига кўра, Вашингтон ушбу вазиятдан хавотирда бўлган европалик иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан яқин алоқада бўлиб турибди.

Апрелнинг бошида Россия ўз қўшинларини Украина билан чегарада тўплай бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди. У ерда 4 мингга яқин россиялик аскар бор.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Киевни қўллаб-қувватлашлари ҳақида бир неча бор маълум қилди. Хусусан, 6 апрел куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти чоғида альянс Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъиян қўллашини таъкидлади. Германия канцлери Ангела Меркел эса Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда уни Украина чегарасига қўшин юборишни бас қилишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШдан гуманитар ёрдам юборилди

325 12:00 05.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

815 09:30 04.05.2021

АҚШ: таровиҳ намозидан чиққан ака-ука отиб ўлдирилди

2753 08:00 04.05.2021

Блинкен: АҚШ Афғонистондаги ҳар қандай воқеа-ҳодисага тайёр туриши керак

345 15:00 03.05.2021

Пентагон: “Биз урушларни янгича услубда олиб боришимиз керак...”

800 08:30 02.05.2021

АҚШнинг “охири йўқ уруши”: Афғонистонда ўтган 20 йил

1170 06:00 02.05.2021
« Орқага