Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун маблағ ажратиши мумкин

3545

АҚШ Сенатида Россияга қарши янги сакнциялар пакети ишлаб чиқилди, бу Москванинг “Толибон”га америкалик аскарларни ўлдиргани учун мукофот тўлагани ҳақида пайдо бўлган хабарларга жавобдир. 

“Газета.ру”нинг хабар беришича, мазкур қонун лойиҳаси президент Дональд Трамп маъмуриятининг Сенатга чиндан ҳам Россиянинг шундай дастури бор-йўқлиги ҳақида маълумот беришини, агар бор бўлса, чекловлар жорий этишини назарда тутади.  

Демократик партия вакиллари ишлаб чиққан қонун лойиҳаси АҚШ маъмуриятига Россияга қарши бир томонлама санкция қўллаш мажбуриятини юклайди. Демократларнинг фикрига кўра, Россиянинг америкалик аскарларнинг ўлдирилишига алоқадор ҳеч бир фуқароси, амалдори ёки ташкилоти жазосиз қолмаслиги керак. 

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида Россиянинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги таъсирига қарши курашиш масаласига эътибор қаратилган. Лойиҳа муаллифлари АҚШ Давлат департаментининг хорижий тарғибот ва дезинформацияга қарши курашиш билан шуғулланувчи махсус маркази бюджетини йиллик 30 миллион долларга кўпайтиришни таклиф қилишди. Сенаторлар бу маблағ Россиянинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун сарфланишини истамоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА, Исроил ва АҚШ инвестиция жамғармаси тузадиган бўлди

213 19:35 20.10.2020

Трамп каттагина маблағ эвазига Суданни “қора рўйхат”дан чиқармоқчи

222 14:00 20.10.2020

АҚШ россиялик разведкачиларни киберҳужумда айблаяпти

229 13:10 20.10.2020

Исроилдаги музей араб давлатлари раҳбарларини тақдирлади

430 08:20 20.10.2020

Озарбайжон армияси 13 та қишлоқни озод қилди

860 13:35 19.10.2020

Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар расман бошланди

175 10:05 19.10.2020
« Орқага