Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Саудия Арабистони ва Қатарни яраштириб қўймоқчи

431

АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жаред Кушнер тез орада Саудия Арабистонига боради. Axios нашрининг хабар беришича, ушбу сафардан кўзда тутилган мақсад Саудия Арабистони ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларини Қатар билан яраштириб қўйишдир. 

Вашингтон бу ярашув минтақага барқарорлик ҳиссини қайтаради ва ҳозирги АҚШ раҳбариятининг навбатдаги ютуқларидан бири бўлади деган фикрда. АҚШ Қатар билан ҳам, ундан аразлаган бошқа араб давлатлари билан ҳам яқин алоқаларга эга. 

Кушнернинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ҳамда Қатар амири Тамим ибн Ҳамод ал-Таний билан учрашиши режалаштирилган. АҚШ делагацияси таркибида халқаро музокаралар бўйича махсус вакил Ави Берковиц ва Эрон бўйича махсус вакил Брайан Хук бўлади.  

Шунингдек, АҚШ президентининг маслаҳатчиси Саудия Арабистони ўз ҳаво кенглигидан Исроил самолётларининг фойдаланишига рухсат берганига ишонч ҳосил қилмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг ёзида Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишда айблаб, у билан алоқаларни узган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

493 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

104 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

369 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

259 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1026 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

197 15:44 27.01.2021
« Орқага