Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Саудияда ҳарбий синов базасини ташкил этмоқчи. Муддао нима?

1265

Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги анъанавий ҳарбий иштирокини қисқартираётган бир пайтда, минтақада янада инновацион ва илғор технологияларга йўналтирилган марказни ташкил этиш устида ишламоқда.

АҚШ Марказий қўмондонлиги Саудия Арабистонида инновацион ҳарбий технологияларни синовдан ўтказиш учун марказ ташкил этиш устида иш олиб бораётганини тасдиқлади. 

Қўмондонлик матбуот котиби подполковник Девид Истберн Онадўли мухбирига: "Ҳали ҳам концепция сифатида ишлаб чиқилаётган "Қизил қумлар (Ранд Сандс) синов маркази" АҚШ ва Яқин Шарқдаги шериклар ўртасида ўқитиш ва жанговар тайёргарликка инновацион ёндашувдир”, деди.

Унинг таъкидлашича, ушбу синов марказининг мақсади "АҚШ ва унинг минтақадаги ҳамкорларининг ўзаро ишлаши учун турли хил имкониятларни синаб кўриш ва турли хил учувчисиз ҳаво тизимларига қарши туришдир". 

Истберн ушбу концепциядан муддао АҚШ Марказий қўмондонлигининг минтақадаги мавжуд стратегик шерикликлар билан алоқанинг инновацион йўлларини излаш эканлигини, ушбу марказ ва шу каби миссиялар АҚШнинг минтақадаги ҳамкорлари билан алоқаси қандай эканини ифодалашини таъкидлади. 

Онадўли агентлиги мухбири билан суҳбатда АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот котиби ушбу синов маркази ғояси жуда бошланғич босқичда эканини ва марказ ҳақида ҳозирча аниқ тафсилотларни айтиш мавриди эмаслигини билдирди. 

Учувчисиз ҳаво тизимларига қарши мудофаа масаласи минтақадаги кўплаб давлатларнинг муштарак манфаати эканини таъкидлаган подполковник ушбу марказнинг минтақада бу борада муҳим ҳамкорлик майдони бўлишини урғулади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

267 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

775 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

666 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

573 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

264 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага