АҚШлик сенаторлар Муҳаммад ибн Салмонни қотилликда айблаяпти

23:00 05.12.2018 715

АҚШлик сенаторлар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига бевосита алоқадор деган хулосага келди. Бу ҳақда CNN телеканали АҚШ конгрессида ўтказилган йиғилиш натижаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Айтилишича, МРБ директори Жина Хэспел саудиялик журналистнинг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилишига бағишланган ёпиқ брифинг ўтказган. Бирифингдан сўнг республикачи сенаторлар Саудия Арабистонига ҳам, журналистнинг ўлимига ўта юмшоқ муносабат билдирган Оқ уй маъмуриятига ҳам норозилик билдиришини айтди.

Баъзи сенаторлар Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини қотилликда айблаш ниятида. «Бу тутун чиқаётган тўппонча эмас, балки тутаётган арра», – деди Жанубий Каролина сенатори Линдси Ррэм. У ушбу гапи билан Саудия Арабистонидан келган «қотиллар отряди» журналистнинг танасини бўлакларга ажратганига имо қилди. Сенаторнинг фикрича, «фақатгина кўр одам» журналистнинг ўлимини валиаҳд шаҳзода уюштирмаган деган хулосага келиши мумкин. Грэм бундан буён Саудия Арабистонини ва мазкур мамлакатга қурол сотилишини қўллаб-қувватламаслигини билдирди.

Жамол Қошиқчининг ўлими туфайли Саудия Арабистонига нисбатан қандай чоралар кўрилиши масаласи келгуси ҳафта муҳокама этилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!