АҚШ Сенати Муҳаммад ибн Салмонни қотилликда айблади

13:30 14.12.2018 674

АҚШ Сенати журналист Жамол Қошиқчининг ўлими муносабати билан Саудия Арабистонини Ямандаги урушда қўллаб-қувватламасликка овоз берди.

ВВС хабарига кўра, сенаторлардан 56 нафари Яман бўйича резолюция учун овоз берди, 41 нафари қарши чиқди. Мазкур ҳужжат тавсия маъносида бўлиб, президент томонидан унга вето қўйилиши мумкин. Дональд Трамп резолюцияга вето қўйишини аввалроқ айтиб бўлган.

Ушбу ҳужжат АҚШ конгрессининг вакиллар палатасида тасдиқланиши даргумон. Шундай экан, уни Трампнинг позициясига қарши “рамзий норозилик” деб аташ мумкин.

Сенаторлар яна бир резолюцияни қабул қилди ва унда журналист Жамол Қошиқчининг ўлими учун Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон айбдор экани айтилган. Америкалик сенаторлар Саудия Арабистони ҳукуматини валиаҳд шаҳзодани жазолашга чақирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!