Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ “Шарқ-2022” ҳарбий машғулотларидан хавотирда

1215

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бугун бошланган “Шарқ-2022” машғулотларида 14 давлатдан ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий кузатувчилар иштирок этмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер Ҳиндистоннинг Россиядаги “Шарқ-2022” машғулотларида иштирок этишидан хавотир билдирди. 

Кундалик матбуот анжуманида Ҳиндистоннинг “Шарқ-2022” машқларидаги иштироки ҳақидаги саволга Жан-Пер шундай деди:

“Россия Украинага қарши шафқатсиз уруш олиб бораётган бир пайтда, АҚШ руслар билан машғулотларда қатнашаётган ҳар қандай давлатдан хавотирда. Лекин, албатта, ҳар ким ўз қарорини қабул қилишда эркиндир”. 

Жан-Пер нега Қўшма Штатлар Ҳиндистонга ушбу машғулотларда қатнашмаслик учун босим ўтказмади, деган саволга жавоб беришдан бош тортди. 

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бугун бошланган “Шарқ-2022” машғулотларида Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Озарбайжон каби 14 давлатдан ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий кузатувчилар иштирок этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

356 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

583 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

799 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

484 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

356 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2491 12:50 30.11.2022
« Орқага