Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

1834

Корнел университети профессори, асли Қозоғистондан бўлган Сауле Омарова АҚШ Молиявий назорат департаменти (АҚШ Молия вазирлиги таркибига кирувчи миллий банклар фаолиятини назорат қилади) бошлиғи лавозимига қўйилган номзодини қайтариб олди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.

Президент Жо Байден сентябрь ойида Омарова номзодини илгари сурган эди. Энди бўлса у Омарованинг рад этилишини қабул қилган. «Сауле Омарованинг валюта назорати департаменти бошлиғи лавозимига қўйилган ўз номзодини қайтариб олиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирдим. Мен Саулега молиявий тартибга солиш бўйича чуқур билимга эга бўлгани, хусусий ва давлат секторидаги узоқ йиллик фаолияти туфайли бу лавозимни таклиф қилган эдим», — деган давлат раҳбари.

Омарова СССР билан алоқалари, хусусан, ёшлигида комсомолга аъзо бўлгани учун Сенатдаги республикачилар ва демократлар томонидан танқид қилинган.

«Афсуски, Сауле ўз номзодини қўйишнинг бошиданоқ қабул қилиб бўлмайдиган шахсий ҳужумларга дучор бўлди», деган Байден.

Омарованинг ўзи Оқ уй президент аппарати раҳбари Кетрин Расселга йўллаган мактубида: «Мен президент Байденнинг менинг қобилиятларимга бўлган ишончини чуқур ҳурмат қиламан ва шундай қилишда давом этаман. Бироқ, жараённинг ҳозирги босқичида, президент томонидан номзод сифатида кўрсатилишим мантиққа тўғри келмайди», деб ёзган.

Сауле Омарова 1966 йилда Қозоғистондаги Уралск шаҳрида туғилган. У биринчи таълимни Москва давлат университетида олган. 1991 йилда унга алмашинув бўйича АҚШга ўқишга бориш имконияти берилган. Ўқишдан сўнг Омарова Америкада қолиб, илмий фаолиятини давом эттирган. 1999 йилда Висконсин университетида «Постсовет Қозоғистонда нефтнинг сиёсий иқтисоди» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва фан номзоди илмий даражасини олди. Жорж Буш даврида Омарова АҚШ молия вазирлигида маслаҳатчи сифатида ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга киритилиши Россия учун таҳдид» – рус сиёсатчиси

2329 12:25 06.01.2022

Улкан давлат ғолиб бўла олмаган уруш

1903 16:05 27.12.2021

Россия қирувчи самолётлари Арманистон осмонида машғулотлар ўтказди

627 16:30 23.12.2021

Россиянинг чет эллардаги ер-мулклари

2185 14:05 17.12.2021

Инсон ҳуқуқлари ва глобал ғоялар кураши

1466 10:20 13.12.2021

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон бўлган 10 давлатдан бири бўлди

948 21:00 08.12.2021
« Орқага