Янгиликлар

АҚШ Сурияда 500 аскарини қолдирмоқчи. Мақсад – «нефтни ҳимоя қилиш»

417

АҚШ ҳукумати Суриянинг шимоли-шарқида 500 ҳарбий хизматчисини қолдирмоқчи, бундан ташқари, уларнинг ҳимояси учун ҳудудга ўнлаб танклар ва бошқа техникани жўнатишни режалаштиряпти.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Вазиятнинг бундай тус олиши президент Дональд Трампнинг Суриядан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиш ҳақидаги режаси ўзгаришини англатади. Нашрнинг ёзишича, шу тариқа ҳукумат америкалик ҳарбийларнинг Сурияда бўлиш мақсадини ҳам ўзгартиради. “Энди ИШИДга қарши курашдан ташқари АҚШ Суриянинг шимолидаги нефть конларини ҳам ҳимоя қилмоқчи”, – дейилади хабарда.

Кеча Пентагон матбуот хизмати Суриянинг шимоли-шарқидаги нефть конларини ИШИД жангариларидан ҳимоя қилиш учун қўшимча кучлар юборлишини билдирган эди.

Манба: tass.ru

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Сурияда 500-600 аскарини қолдиради

159 14:00 11.11.2019

Твиттернинг собиқ ходимлари Саудия Арабистонига жосусликда айбланяпти

242 14:00 07.11.2019

Бағдодий ҳақида маълумот берган шахс 25 млн доллар олади

1199 16:00 30.10.2019

Трамп ўз «девор»ини қуришнинг ноинсоний усулини топди

1735 15:00 23.10.2019

Суриядаги тартибсизликликлар Обамадан қолган меросми?

621 14:00 16.10.2019
« Орқага