АҚШ Сурияда бир неча юз аскарини қолдирмоқчи

15:30 22.02.2019 204

АҚШ Суриядаги қўшинларини олиб чиққанидан сўнг у ерда 200 га яқин ҳарбий хизматчисини номаълум муддатга қолдирмоқчи, дея хабар бермоқда DW.

Оқ уйнинг расмий вакили Сара Сандерс бу қарорни “Сурияда тинчликни таъминлаш зарурати” билан изоҳлаган.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурияда ИШИДга қарши операциясини 2014 йилнинг августида бошлаган. Ўша йилнинг сентябрида америкаликлар ИШИДнинг Суриядаги объектларига илк зарбаларни берган.

2018 йилнинг декабрида президент Дональд Трамп америкалик ҳарбийларнинг Суриядан олиб чиқилишини, чунки ИШИД устидан ғалаба қозонилганини маълум қилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!