Янгиликлар

АҚШ Туркия ва курдлар ўртасида воситачи бўлмоқчи

514

Президент Дональд Трамп Твиттердаги саҳифаси орқали Туркия ва суриялик курдларнинг урушида АҚШ воситачи бўлиши мумкинлигини айтди.

“Биз ИШИДни 100 фоиз тор-мор қилдик ва Сурияда ҳозир қўшинларимиз йўқ. Биз вазифамизни қойилмақом қилиб уддаладик! Бироқ энди Туркия 200 йилдан бери урушиб келаётган курдларга ҳужум қилди... Бизда учта йўл бор: минтақага минглаб аскар жўнатиш ва ҳарбий йўл билан ютиш, санкциялар орқали Туркияни қийин аҳволга солиш ҳамда Туркия ва курдлар ўртасида воситачи бўлиш!”, – дея ёзди Трамп.

Аввалроқ АҚШ президенти агар Туркия курдларга нисбатан “ғайринсоний ҳаракатлар” қиладиган бўлса, санкциялар жорий этилишини айтган эди. Давлат департаменти “ғайриинсоний ҳаракатлар”дан айнан нима назарга тутилгани ҳақидаги саволга “масалан, этник тозалаш” деб жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 9 октябрь куни Суриянинг шимолида «Тинчлик булоғи» номи остида ҳарбий операция бошлади. Анқара бу операциядан кўзланган мақсад курд жангарилари ва ИШИДчиларга қарши кураш эканини айтмоқда.

Манба: dw.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроилнинг ноқонуний турар жойларини АҚШ қонуний деб топди

586 11:00 19.11.2019

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

351 17:00 18.11.2019

АҚШ: Ўқитувчи мусулмон бўлса...

726 20:00 15.11.2019

АҚШнинг асосий исломобофларидан бири сиёсатдан кетяпти

869 10:00 14.11.2019

АҚШ Сурияда 500-600 аскарини қолдиради

225 14:00 11.11.2019

Твиттернинг собиқ ходимлари Саудия Арабистонига жосусликда айбланяпти

266 14:00 07.11.2019
« Орқага