Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Ўзбекистондаги афғон учувчилари ҳақида баёнот берди

2514

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан эришган келишувга кўра, бу мамлакатга келган Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг бир гуруҳ учувчилари оилалари билан шу ҳафта охирида Америка ҳарбий базасига олиб кетилади, деб хабар беради Wall Street Journal манбаларга таяниб. 

Унинг сўзларига кўра, гап Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг, қариндошлари билан Афғонистон ҳаво кучларининг самолётлари ва вертолётларида Ўзбекистонга қочиб келган Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, “Толибон” Ўзбекистон расмийларидан Афғонистонни тарк этган учувчиларни экстрадиция қилишни сўраган.
Газета таъкидлаганидек, учувчиларнинг ўзи, “Толибон” барча амалдорлар ва ҳарбийларга ваъда берган амнистияга қарамай, уларнинг ва оилалари хавфсизлигидан қўрқишади. Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жами 585 афғон учувчиси, экипаж аъзолари ва уларнинг қариндошлари бор. Бу одамлар «АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига учиб кетиши» кутилмоқда, лекин улар АҚШга ёки бошқа жойга бориши аниқ эмас.

Газетага кўра, Ўзбекистонда Афғонистондан олдин келган 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётлар бор, уларнинг кейинги тақдири номаълум. “Толибон” самолётни Афғонистонга қайтаришга чақирмоқда, лекин бундай ҳаракат АҚШдан қаттиқ қаршилик кўрсатиши мумкин, дейди газета.

Шунингдек, “Толибон” вакили Суҳайл Шоҳин қочган афғон учувчиларининг мамлакатига қайтиши зарурлигини эълон қилгани қайд этилган.
«Бу учувчилар ўз мамлакатларига қайтишлари лозим, улар мамлакатга керак», деган Шоҳин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлиги учун база қуриб беради

220 17:00 28.10.2021

Инсониятга очарчилик хавф солмоқда

506 15:45 27.10.2021

«Толибон» тайинлаган Кобул университети ректори ишдан бўшатилди

825 15:05 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

“Толибон” ишчиларнинг маошини буғдой билан тўлайди

515 08:05 26.10.2021

«Толибон» аввалги ҳукуматнинг қулашидан таассуфда

1298 11:10 25.10.2021
« Орқага