Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ва Германия элчихоналари виза беришни қайта бошлади

524

2020 йилнинг март ойидан бери виза беришни тўхтатган Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига виза учун мурожаатларни қабул қилишни бошлади.

«Октябрь ойидан бошлаб Консуллик Бўлими фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун чекланган суҳбатга қабул қилишни бошлайдu. Биз дипломатик визалар билан бир қаторда фақат F, J, H, O, P, L, C1D, I, R виза мурожаатларини қабул қиламиз. Диққат, биз ҳозирда одатий  B1B2 бизнес ва сайёҳлик визалари учун суҳбатга қабул қилмаймиз».

Шунингдек AҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси  шошилинч мурожаатларни қабул қилишда давом этишини ёзган. Агар тиббий ёки фавқулодда вазият бўлса, консулликнинг электрон манзилига вазият ҳақида қисқача хабар ва ҳужжатларни илова қилган холда мурожаат қилиш сўралган.

Германиянинг Тошкентдаги элчихонасининг виза бўлими ҳам душанбадан пайшанбагача одатий иш соатларида фаолиятини бошлаганини маълум қилган. “Шенген визасини олиш учун аризалар фақат COVID билан боғлиқ чекловлар истисно қилинган ҳолда қабул қилиниши мумкин”, дейилади элчихона тарқатиган маълумотда. 

Шунингдек, 6 сентябрдан бошлаб бакалавр ёки магистратурага кириш учун миллий визага аризалар Visametric хизмат кўрсатувчиси орқали ҳам топширилиши мумкин. Германия элчихонаси 2020 йил 22 августдан буён виза бермаётган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

276 13:05 16.10.2021

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

497 12:25 15.10.2021

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

425 09:00 15.10.2021

Пентагон Ўзбекистон билан ҳарбий базалардан фойдаланишни муҳокама қилмоқчи

686 11:05 14.10.2021

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон кўргазмага қўйилди

792 18:10 13.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

357 13:35 13.10.2021
« Орқага