Янгиликлар

АҚШ ва Хитой муносабатлари кескинлашмоқда...

2743

Бугун коронавирусдан бошқа дард кўнгилга сиғмайди. Чунки вазият маълум: ҳамма шу офатни эсон-омон даф қилиш ҳаракатида. Дунё шундоғам қалқиб турибди. Кўчиликнинг башоратига ишонсак, шундай кунларда ўзаро душман давлатлар ҳам бир-бири билан апоқ-чапоқ бўлиб кетиши керак эди.

Аммо инсоният ҳали-бери бошига тушган кулфатлардан тўғри хулоса чиқарадиганга ўхшамайди. Акс ҳолда, ҳозиргидай ҳолатда АҚШ билан Хитойнинг  келишмовчиликларига нима бор?

Ҳамма гап Хитойнинг тушунарсиз ҳаракатидан бошланди. У яқинда “New York Times”, “Wall Street Journal” ва “Washington Post” журналистларини ҳайдаб чиқариш тўғрисида кутилмаган қарор қабул қилди. Ушбу ОАВларга чет эл жосуси, деган тамға босди. АҚШ Президенти Доналд Трамп эса коронавирусни “Хитой вируси” деб атади. Табиийки, бу расмий Пекинга жуда оғир ботди. 

“Foreign Policy”нинг ёзишича, ҳозир Хитойдаги америкаликлар ва ғарбликларни полиция тез-тез сўроқ қилиб турибди, бир жойдан иккинчи жойга боришига чекловлар ўрнатиляпти. 

Хитойнинг АҚШдаги расмий каналлари ҳам жим тургани йўқ. Улар тарқатаётган хабарларда коронавирус АҚШ ҳарбийлари томонидан Уханга олиб кирилгани иддао қилинмоқда. Бу тахмин Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзяннинг ҳам оғзидан чиқди. У Твиттердаги саҳифасида “АҚШ армияси эпидемияни Уханга олиб келган бўлиши мумкин” деб ёзди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса, табиийки, бу хабар учун норозилик билдирди. 

“Washington Post”нинг ёзишича, коронавирусга боғлиқ инқироз АҚШ билан Хитой иқтисодиёти “ўзаро ажрашиши” билан тугаши мумкин. Бироқ баъзи манбаларда айтилишича, Пекин Ғарб мамлакатларидаги иқтисодий пасайишни ўз фойдасига ишлатишни режалаштирмоқда.

Инқирознинг дастлабки ҳафталарида жамоатчиликка кўриниш бермаган Си Цзинпин яқинда Уханга ҳам шахсан ташриф буюрди ҳамда ўз халқига умид бахш этди.

 Трамп эса кўпроқ миллатчилик ёндашувини танлади. Масалан, бу ўлат кенг тарқалган Эрон ва Венесуэла каби давлатларга нисбатан санкцияларни бекор қилмади. Ваҳоланки, санкциялар олиб ташланса, мазкур давлатлар вирусга қарши воситаларни олишда қатор енгилликларга эга бўларди. 

Хуллас, бугун бир гуруҳ экспертларнинг хулосаси якдил: АҚШ сиёсий арбоблари Қўшма Штатлар айни вазиятга мос йўл тутмаса, коронавирус пандемияси улар учун янаям каттароқ офатга айланиши мумкин.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун:  Пекиндаги Тяньаньмэнь майдони қонга беланди

693 18:30 04.06.2020

Хитой авиакомпанияларининг АҚШга парвозлари тақиқланиш арафасида

535 21:38 03.06.2020

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

3383 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

478 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

809 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

760 16:40 28.05.2020
« Орқага