Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

655

АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг айтишича, дунёдаги энг йирик икки иқтисодиёт – АҚШ ва Хитой глобал тинчлик учун тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришиши тўғри эмас.

Давосдаги Жаҳон Иқтисодий форумида сўзлаган 98 ёшли Киссинжер “АҚШ Хитой билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочиши, Тайван Хитой ва АҚШ ўртасидаги музокаралар марказида бўлмаслиги керак", деди. 

Кекса сиёсатчига кўра, АҚШ ва Хитойни келишиб олишлари мумкин бўлган мавзуларга эътибор қаратиши лозим, АҚШ ва Хитой ўзларининг душманлик муносабатларини юмшатишлари дунё тинчлиги учун муҳим.

Генри Киссинжер 1969 йилдан 1975 йилгача Президентнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, 1973 йилдан 1977 йилгача президентлар Жеральд Форд ва Ричард Никсон даврида Давлат котиби лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден, агар Хитой оролга бостириб киришга уринса, АҚШ Тайванни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

63 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

279 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

104 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

316 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

926 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

98 12:20 02.07.2022
« Орқага