Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1812

АҚШ Арктикада Россия билан биргаликда иқлим ўзгаришига қарши курашиши ва минтақани Хитой эгаллаб олишига тўсқинлик қилиши керак, деб ёзади журналист Генри-Николас Гроссман The National Interest нашрида чоп этилган мақоласида.

Хитой Арктикада "мустамлакачилик амбициялари"ни кучайтириб, мустаҳкам ўрнашишга ҳаракат қилмоқда. Россия томони "Хитой билан муносабатларини Арктикадаги тижорат лойиҳалари билан чеклашдан мамнун бўлади, мен бунга ишонаман", деб ёзади у ўз мақоласида .

Журналист Вашингтон Арктикада Москва билан ҳамкорликнинг янги шаклига муҳтож деб ҳисоблайди. Россия минтақада ҳарбий жиҳатдан ўз ўрнига эга. "Арктика АҚШ учун эмас, балки Россия учун муҳимроқ, чунки Арктика соҳилининг 53 фоизи Россия ҳудудига қарайди", дейди Гроссман.

Июнь ойида The National Interest нашри ўз мақолаларидан бирида «Арктика» туридаги 10520 (10521) лойиҳасидаги ядровий музёрар кемалар Россиянинг Арктикадаги энг кучли қуролидир, деб айтиб ўтган эди. Унда таъкидланишича, Россия бу кемалар туфайли иқлимнинг глобал исиши учун энг тайёр давлатлар қаторига киради.  «Арктика» типидаги музёрарларнинг афзалликлари ҳақида ёзар экан нашр: “Икки томонлама корпуснинг дизайни кеманинг ўзига зарар етказмасдан музни майдалашга имкон беради, шунингдек кеманинг бурун қисмининг камон шакли (юмалоқ пояли)  музни буғ оқимлари юбориш орқали эритиши мумкин”, дея эслатиб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вашингтон: Пентагонда отишма. Қурбонлар бор

758 12:10 04.08.2021

Туркия AҚШнинг афғонларни кўчириш ҳақидаги баёнотини танқид қилди

466 10:20 04.08.2021

Танкер ҳужуми: Эрон АҚШ ва Исроилга қатъий жавоб беришни ваъда қилди

1122 10:10 03.08.2021

Ашраф Ғани: «Афғонистондаги вазиятнинг сабабчиси – АҚШ»

524 09:40 03.08.2021

АҚШнинг Ироқни тарк этиши ва Эрон омили ҳақида

494 13:50 02.08.2021

АҚШ учун ишлаган афғонистонлик таржимонларни кўчириш бошланди

1274 23:50 30.07.2021
« Орқага