Янгиликлар

АҚШ ва “Толибон”нинг навбатдаги музокаралари натижасиз якунланди

800

АҚШ ва “Толибон” ҳаракат ўртасида олиб борилаётган музокараларнинг навбатдаги доираси натижасиз якунланди. Кейинги музокаралар қачон бошланиши эса ҳозирча номаълум.

Музокаралар ўтган йили Қатарда бошланган. АҚШ толиблардан ҳужумларни тўхтатишни ва Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлашни истамоқда. “Толибон”нинг талаби эса хорижлик аскарларнинг Афғонистонни тарк этиши.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Твиттердаги саҳифасида айни пайтда томонлар техник муаммоларга эътибор қаратаётганини ва учрашувлар самарали кечганини ёзди.

АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги музокараларда Афғонистон ҳукумати иштирок этмаяпти.

УЛАШИНГ:

« Орқага