Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

926

АҚШ Конгрессига Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни Ямандаги уруш учун ҳар қандай ҳарбий қўлловдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Маълум бўлишича, конгрессменлар «Американинг моддий-техник қўллови ҳамда ҳаводан Саудиянинг ҳаводан зарба берувчи қирувчи самолётларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилиши»ни истамоқда. Конгрессменлар талаби инобатга олинадиган бўлса, Пентагоннинг бюджетига ўзгартириш киритишга тўғри келади.

Жорий йил бошида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳаракатлари у ерда оғир гуманитар инқирозга сабаб бўлганини айтганди.

«Биз Саудия Арабистони олиб борган кампания дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозга сабаб бўлганини кўряпмиз, – деган эди у. – Эҳтиёжманд одамларнинг гуманитар ёрдам билан таъминланиши жуда муҳим. Тушунишимча, ҳусийлар 80 фоиз яманлик яшайдиган ҳудудни назорат қилади. Биз ҳар қандай қарор, жумладан, (ҳусийларга қарши) санкциялар гуманитар ёрдам етказишни янада қийинлаштирмаслигига ишонч ҳосил қиилишимиз керак».

Узоқ вақтдан бери сиёсий беқарорликка саҳна бўлиб келаётган Яманда қуролли шиа гуруҳи – ҳусийлар 2014 йилнинг сентябрида пойтахт Сано ва баъзи ҳудудлар назоратини қўлга олди. Пировардида ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасида қақшатқич тўқнашувлар бошланди, ҳукумат мамлакат жанубидаги Адан шаҳрини муваққат пойтахт деб эълон қилди. Президент Абдураббу Мансур Ҳодийнинг илтимосига биноан Саудия Арабистони бошчилишигидаги халқаро коалиция 2015 йилнинг 26 мартида ҳукумат кучларига ёрдам кўрсатиш учун операцияга киришди. 

Коалиция кучларининг мақсади “Қатъий бўрон” ва “Умидга қайтиш” номли икки операция билан Яманнинг бутун ҳудудини президент Ҳодийнинг бошқаруви остига ўтказиш эди. Орадан шунча вақт ўтган ўтган бўлса-да, халқаро коалиция ҳанузгача мақсадига ета олмади. БМТ етакчилигида сиёсий музокаралар ўтказишга уриниш ҳам бесамар кетди. 

Коалиция таркибида АҚШ ҳам бор эди. Жорий йилнинг февралида АҚШ президенти Жо Байден коалицияни қўллаб-қувватлаш тўхтатилганини ва Ямандаги низони тинч йўл билан ҳал этишга киришилганини маълум қилди.

Урушда энг кўп жабр кўраётган томон одатдагидек тинч аҳоли бўлмоқда. Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлмиш Яман уруш оқибатида дунёнинг энг оғир гуманитар инқирозига дуч келди. Очлик, шунингдек, вабо сингари юқумли касалликлар одамларнинг тинкасини қуритди. 

Айни пайтда Яманда низолашаётган томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

611 21:30 28.10.2021

Судан Африка Иттифоқидан вақтинча чиқариб юборилди

202 15:30 28.10.2021

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна турар жойлар қуради

257 10:50 28.10.2021

Россия Марказий Осиё давлатларига: “Ҳудудингизга АҚШ ва НАТО кучларини киритманг”

1234 08:51 28.10.2021

АҚШ: мусулмон ўқувчини террорчи деб атаган ўқитувчи ишдан четлатилди

629 14:51 26.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021
« Орқага