Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШ: яна бир вакцинанинг салбий таъсирлари аниқланди

407

Қўшма Штатларда бир неча ўнлаб эмланган фуқароларда аниқланган салбий реакция туфайли Johnson & Johnson дори-дармон компаниясининг коронавирусга қарши иккита оммавий эмлаш маркази вақтинча ёпилди, деб ёзмоқда Wall Street Journal.

Шимолий Каролина штатида укол қилинган одамлар орасида 18 та ножўя ҳолат юзага келганидан кейин эмлаш маркази ўз фаолиятини тўхтатди. Тўрт киши текширув учун касалхонага ётқизилди. Жами ёпилишидан олдин марказда 2,3 мингдан ортиқ одам эмланган эди.

Ўндан ортиқ одам ножўя таъсирлардан шикоят қилганидан кейин Колорадо штатидаги вакциналар маркази ўз фаолиятини тўхтатди. Уларнинг аломатлари бош айланишидан кўнгил айнишгача бўлган, деб хабар беради CBS.

Johnson & Johnson вакилининг сўзларига кўра, компания вакцинадан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарларни диққат билан ўрганмоқда. Америка Қўшма Штатларининг Касалликларни назорат қилиш ва тарқалиши марказининг маълумотларига кўра, 8 апрел ҳолатига кўра мамлакатда 66 миллиондан ортиқ одам тўлиқ эмланган — бу аҳолининг 19,9 фоизини ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШдан гуманитар ёрдам юборилди

325 12:00 05.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

815 09:30 04.05.2021

АҚШ: таровиҳ намозидан чиққан ака-ука отиб ўлдирилди

2753 08:00 04.05.2021

Блинкен: АҚШ Афғонистондаги ҳар қандай воқеа-ҳодисага тайёр туриши керак

345 15:00 03.05.2021

Пентагон: “Биз урушларни янгича услубда олиб боришимиз керак...”

800 08:30 02.05.2021

АҚШнинг “охири йўқ уруши”: Афғонистонда ўтган 20 йил

1170 06:00 02.05.2021
« Орқага