Янгиликлар

АҚШ Яқин Шарқда нималар қилмоқда?

2625

Бўлган воқеаларнинг айрим ньюанслари бўйича баъзи фикрларимни билдириб ўтсам. Шунда Ироқнинг келажаги ҳақида батафсилроқ тушуниб оласиз. 

Биринчидан, парламентда якшанба кунги бугунги овоз бериш жараёни АҚШнинг лашкарлари бир кечада лаш-лушларини йиғиштириб, тун қоронғисида тезда Ироқни тарк этишини англатмаслиги аниқ. 5 мингдан ортиқ қўшинни техника ва қурол-яроғлари билан олиб чиқиб кетиш техник жиҳатдан осон эмас ва бунга албатта вақт керак. 

Бундан ташқари, Ироқнинг сиёсий тизими Америка сиёсатига бир оз ўхшаш. Парламент, таъбир жоиз бўлса, шундай "қарорлар" қабул қиладики, Вазирлар Маҳкамаси уларни бажаришга мажбур. Бошқача айтганда, бугун ҳукумат вазият юзасидан аниқ ва қатъий муносабат билдириб, ҳукумат майдонига тўп оширди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳозирги ҳолатида қарорни амалга ошириши эса алоҳида масала. Албатта, уларнинг бошқа иложи ҳам йўқ. Босим Эрон ва парламент томонидан ўтказилмоқда, аксарият кишилар кўчаларда ҳам норозилик билдирмоқда. 

Шунингдек, Ироқдаги сиёсий инқироз тугамаган. Бош вазир Одил Абдулмаҳдий ҳанузгача вазифасини бажаряпти. У ўтган йилнинг ноябрь ойида истеъфога чиққан эди, хабарингиз бўлса агар. Худди ҳозирги барча жараёнлардан ўзини четга олган Ироқ президенти Барҳом Солиҳ каби. 

Бошқа бир томондан эса бош вазир сиёсий жиҳатдан ҳеч нарса йўқотмайди. Бундан ташқари, унинг ўзи овоз беришни қўллаб-қувватлади, демак, у расмий тарзда АҚШ қўшинини олиб чиқиб кетишини сўрайди. 

Иккинчидан, бош вазирнинг масалани парламент ва бутун мамлакат билан тўсатдан ўртоқлашиши Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига бироз бошқача назар билан қарашга мажбур қилади. У Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон ва АҚШ ўртасидаги айрим тинчлик музокараларида дипломатик алоқада бўлган эди. 

Агар Абдулмаҳдийнинг сўзларига қулоқ тутадиган бўлсак, Қўшма Штатларнинг ўзи Бағдоддан муросага келиш учун норасмий музокараларда воситачилик қилиши тўғисида сўраган (Ироқ ўтган йили бир неча марта ўз хизматларини таклиф қилган).  Сулаймоний эса афтидан ушбу алоқаларда боғловчи бўғин ролини ўйнаб, саудияликлар орқали ҳаракат қилган ҳамда Бағдодда расмий меҳмон бўлган. 

Уни шу ролини ўйнаш чоғида ўлдиришди. Бошқа томондан бу Сулаймонийни Бағдодда қўлга тушириш ва йўқ қилиш учун тузоқ деган шубҳалар ҳам пайдо бўлади.

Шундай бўлса, бу вазиятга саудияликлар иштирок этган ва улар қийин дамларни ўтказади. Яна бир тарафи, бу воқеа АҚШни ноқулай вазиятга қўяди, чунки улар ўзлари ташаббус кўрсатган норасмий дипломатик миссия иштирокчисини ўлдирди. Умуман олганда, қандайдир чалкашлик. 

Мавзуга оид:
Трамп Эрондаги 52 нишонга ҳужум қилишга тайёр
Яқин Шарқда яна бир уруш ўчоғи пайдо бўладими?

Ва ниҳоят, учинчидан, Ироқ Курдистони (овоз беришда қатнашмади) ва сунний элитанинг бир қисми позициясини ҳисобга олган ҳолда якшанба кунги қарорнинг амалга оширилишини томоша қилиш жуда қизиқ. Бағдод улар билан музокара олиб бориши зарур, чунки улар Америка кучларининг олиб чиқиб кетилишига қарши бўлиши мумкин. Бу яна Эрбил ва Бағдод муносабатларини таранглаштириши эҳтимолини демакдир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Сулаймоний сўнгги сафарида расмий тарзда дахлсизликдан фойдаланган. Бу ҳақда CNN манбаси хабар бермоқда. Чамаси, у Ироққа дипломатик паспорт билан кирган ва ўша манбада келтирилишича, у доим ҳам бундан фойдаланмаган. Демак, генералнинг ўлдирилиши АҚШ томонидан 1961 йилда қабул қилинган дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг қўпол бузилиши ҳам ҳисобланади. Мутлақо шафқатсиз бебошлик. Бундан ташқари, буларнинг барчаси Трампнинг "Сулаймоний биринчи рақамли террорчи" деган аҳмоқона ташланишларини бекор қилади. Террорчиларга дипломатик паспорт берилмайди.

манба: Қўшни маҳалла ортида телеграм канали 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Сурияга ҳарбий техника жўнатяпти

283 17:45 25.09.2020

Халқаро коалициянинг ҳужумлари оқибатида минглаб суриялик ҳалок бўлди

263 12:55 24.09.2020

Пентагон Исроилнинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга ваъда берди

407 13:30 23.09.2020

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

295 10:20 23.09.2020

Эрон: “АҚШ бизга қарши қон тўкмасдан уруш олиб боряпти”

443 11:45 22.09.2020

“АҚШ Фаластинга босим ўтказяпти”

769 20:00 21.09.2020
« Орқага