Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

840

АҚШда Facebook’ка нисбатан расизм айблови бўйича бойкот эълон қилиш таклиф этилди. Бу ҳақда Islam.ru сайти орқали хабар тарқатилди.

Бойкот ташаббускорлари бу ишни кейинчалик ҳам давом эттирмоқчилар. Ижтимоий тармоқ маъмурияти ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган ташкилотнинг талабини бажармаган.

Free Press томонидан тарқатилган пресс-релизда жумладан шундай дейилган: “Facebook бизнинг талабларимизга жиддий ёндашмас экан, бойкотни кенгайтиришда давом этамиз”.

Ушбу ташкилот раҳбари Жессика Гонсалес компания раҳбари Марк Цукерберг ва компаниянинг амалиётлар директори Шерил Сэндберг билан учрашди. Гонсалеснинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ раҳбарияти бойкотчиларни “чоралар кўраётганига” ишонтира олмаган.

“Биз босим ўтказишда давом этишимиз керак”, дея қўшимча қилди Гонсалес.

Сал илгари АҚШнинг бир қатор реклама берувчилари Facebook’да реклама беришни тўхтатишларини эълон қилишган эди. Сабаби ижтимоий тармоқ расистлик кўринишида хабарларни блокламайди ва текширилмаган хабарларни ўчирмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суриядан АҚШга чақириқ: “Бизни талашни бас қилинг!”

770 19:35 22.01.2021

Твиттер уйғурлар туфайли Хитой элчихонасининг саҳифасини блоклади

960 11:00 22.01.2021

Саудия Арабистони Байден билан алоқалар аъло бўлишига ишонмоқда

265 08:33 22.01.2021

Америка Туркияга раво кўрмаган самолётни БААга сотади

693 13:04 21.01.2021

АҚШнинг диний эркинлик масалалари бўйича махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди 

712 10:00 21.01.2021

АҚШнинг Қуддусдаги элчихонаси кўчирилмайди

554 19:00 20.01.2021
« Орқага