АҚШда насроний террорчи 20 кишини отиб ўлдирди

13:10 04.08.2019 4313

Шанба куни Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида харидорларга қарата АК 47 автоматидан ўқ узилган.

Полиция маълумотига кўра, ҳодиса натижасида 20 киши вафот этган, 26 нафар жароҳатланганлар орасида болалар ҳам бор.

Террорчи 21 ёшли алленлик оқ танли йигит бўлиб, у қўлга олинган. Террорчилик ҳаракатини содир этгач, у ҳам янги зеландиялик террорчидан руҳланганини тан олган ва ўз манифестини эълон қилган.

Wаллмарт савдо биносида теракт вақтида 3000 мингга яқин харидор ва 100 га яқин ходим бўлгани айтилмоқда.

Шунингдек, Дейтон штатида ҳам номаълум шахс томонидан отишма содир этилган. Маълумотларга кўра, бу теракт натижасида 7 киши вафот этган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!