Таҳлил

АҚШлик уламо Ёсир Қозини юртимизнинг қайси хусусиятлари ҳайратга солди?

1364

1. Поклик

2. Хавфсизлик

3. Меҳмондўстлик

Юртимизнинг мана шу хусусияти америкалик уламо Ёсир Қози ҳазратлари ва у билан бирга юртимизга келган зиёратчиларни ҳайратга солган экан. 93 кишидан иборат Европа ва Америка мусулмонлари Ўзбекистоннинг Ислом оламига буюк олимлар етиштириб берган Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилди.

Саёҳати сўнгида улар билан шахсан учрашиш ва саёҳат тафсилотлари билан танишиш насиб қилди.

Ўзбекистонга ташриф қилган барча сайёҳлар, жумладан Ёсир Қозининг ўзлари, юртимизнинг ҳавас қиладиган даражада покизалиги, тинчлиги ва халқимизнинг меҳмондўстлигини самимий эътироф этди.

Ёсир Қози жаноблари Ўзбекистонга яна бошқа гуруҳлар билан келишини, барча шогирд ва яқинларига мамлакатимизга саёҳат қилиши кераклигини таъкидлашини айтиб ўтди. Шунингдек, кейинги саёҳатларни яхшироқ ташкиллаштириш бўйича ўз фикрларини айтиб ўтди.

Камтар бўлса ҳам миллий тўнимиз ва дўппимиз ҳадя қилинди.

Саид Комил Холхўжаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг энг йирик Исломшунос олимларидан бири Ёсир Қози бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

707 17:25 13.06.2019
« Орқага