АҚШнинг эътирозига қарамай, БМТда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қораловчи резолюция қабул қилинди

14:00 14.06.2018 780

БМТ Бош Ассамблеясида икки соатлик муҳокамалардан кейин фаластинликларнинг ҳимояси ҳақидаги резолюция қабул қилинди. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили эса резолюция муаллифлари Ғазодаги зўравонликлар учун фақатгина Исроилни айблаш орқали адолатсизликка йўл қўйганини таъкидлади. 

Худди шундай резолюцияни 1 июнь куни Кувайтнинг ташаббуси билан Хавфсизлик Кенгашида қабул қилишга уринилган эди. Бироқ АҚШ унга вето қўйди ва АҚШнинг ўзи таклиф қилган лойиҳа керакли овозни тўплай олмайди. Фаластинликларнинг ҳимояси ҳақидаги резолюция лойиҳаси БМТ Бош Ассамблеясига Жазоир, Туркия ва Фаластин томонидан тақдим этилди. 

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли резолюция муаллифларини тарафкашликда айблади ва фаластинликларинг яқинда бўлиб ўтган намойишларида ХАМАС Исроил томонга юзлаб ракеталарни отганини, тинч аҳолидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланганини, уларни зўравонликка ундаганини айтди. 

“Тўғрисини айтадиган бўлсак, тан олиш керакки, томонлардан ҳеч бири намунали ҳаракат қилгани йўқ, – деди Хейди. – Аммо айбни бир томонга юклаган билан ҳеч кимга яхши бўлиб қолмайди”. 

АҚШ делегацияси “музованатни таъминлаш” учун резолюцияга ўзгартиш киритишни таклиф қилди, бироқ учдан икки миқдорда овоз тўплай олмагани учун бу таклиф қабул қилинмади. 

Резолюциянинг дастлабки вариантини 120 давлат қўллаб-қувватлади, саккиз давлат – АҚШ, Исроил, Австралия, Микронезия, Маршалл ороллари, Науру, Соломон ороллари ва Того қарши овоз берди. Бетараф бўлганларнинг аксари Европа Иттифоқи мамлакатларидир. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!