Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШнинг Минскдаги элчихонаси ёпилди

927

Вашингтон Минскдаги Америка элчихонаси фаолияти тўхтатилганини, шунингдек, Москвадаги элчихонанинг тезкор ишларда иштирок этмайдиган ходимларига ўз ихтиёрлари билан Россияни тарк этишга рухсат берилганини билдирди.

Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкеннинг шахсан ўзи маълум қилди. У мазкур қарорни “Россия Қуролли кучларининг Украинага асоссиз ҳужумлари фонидаги хавфсизлик хавотирлари” билан изоҳлади.

Блинкен АҚШ фуқароларининг хавфсизлиги АҚШ ҳукумати учун устувор вазифа эканини таъкидлади.

АҚШнинг Минскдаги элчиси Жули Фишер Твиттердаги саҳифасида элчихонанинг барча ходимлари Беларусни тарк этганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, “Россиянинг Украинага қарши урушида Беларуснинг қатнашиши мамлакат ҳукуматнинг северен қарор қабул қила олмаслигини кўрсатади”.  

АҚШ ўз фуқароларига февраль ойи ўрталарида Беларусни тарк этишни тавсия қилган, Минскдаги элчихона эса виза беришни тўхтатган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

333 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

171 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

192 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

430 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

266 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

238 18:25 02.10.2022
« Орқага