Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий миссияси давом этадиган бўлди

728

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонидаги Ҳарбий тайёргарлик миссияси муддатини яна беш йилга чўзиш ҳақида қарор қабул қилди. 

АҚШнинг Хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳамкорлик агентлиги маълумотига кўра, техник кўмак ва америкалик экспертларнинг маслаҳат хизматлари эвазига Риёз Вашингтонга 350 миллион доллар тўлаб беради. Бу пуллар америкалик ҳарбийларнинг маоши, мукофот пуллари, уй ижараси ва фарзандларини ўқитиш харажатлари учун сарфланади. 

Саудия Арабистонидаги Ҳарбий тайёргарлик миссиясининг муддатини чўзиш ҳақидаги қарор АҚШ Конгрессининг тегишли қўмиталарига киритилди. Агар Қуролли кучлар ва Ташқи алоқалар қўмиталари қарорга 30 кун ичида норозилик билдирмаса, у кучга киради.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

465 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

358 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

250 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1000 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

190 15:44 27.01.2021
« Орқага