Янгиликлар

“Араб давлатлари Фаластинни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон воз кечмайди”

630

Охирги йилларда Фаластин масаласи иккинчи даражага тушиб қолган бўлса-да, араб давлатлари фаластинликларни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон воз кечмайди. Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмуд Абу ал-Ғайт ана шундай фикр билдирди, дея хабар бермоқда ТАСС.  

“Шубҳа йўқки, араб баҳори пайтида минтақанинг кўпгина давлатлари оғир даврни бошидан ўтказди, асосий эътиборларини ички муаммоларига қаратишга мажбур бўлишди ва Фаластин масаласи иккинчи даражага тушиб қолди, – деди Араб давлатлари лигаси раҳбари якшанба куни Мюнхендаги хавфсизлик бўйича конференцияда. – Бироқ бу уларга Яқин Шарқнинг энг асосий муаммосини унутиш ҳуқуқини бермайди”. 

Аҳмад Абу ал-Ғайт АҚШ ва Исроил раҳбариятидан араблар Фаластинни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши ҳақида кўп бор эшитганини, бироқ бу ҳеч қачон юз бермаслиги ҳақида жавоб қайтарганини, президент Дональд Трампнинг “тинчлик режаси” борасида ҳам шундай йўл тутилганини айтди:

“Фаластинликлар бу режани рад этишини айтганида, барчамиз уларни қўллаб-қувватлашимизни билдирдик. Ишонтириб айтаманки, бу қўллов бундан кейин ҳам давом этади”. 

Шунингдек, у АҚШ раҳбарияти Фаластин масаласининг моҳиятини тушунмаётганини таъкидлади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластинда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди

185 17:30 03.04.2020

Бир фаластинлик бутун шаҳарни ҳимоя ниқоби билан таъминлади

681 16:00 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

787 17:00 02.04.2020

Фаластин Исроил турмаларидаги фуқароларини коранавирусдан ҳимоялашни сўради

281 20:30 30.03.2020

Фаластин, Тринидад ва Тобагода коронавируснинг илк қурбонлари

425 15:30 26.03.2020

Фаластинда амнистия эълон қилинди

321 17:30 23.03.2020
« Орқага