Араб коалицияси Ансоруллоҳ (хусийлар) ҳаракати билан маҳбусларни алмашиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, бироқ исёнчилар бу масалада муросасиз позицияни намойиш этмоқда.
Бу ҳақда Ямандаги араб коалициясининг матбуот котиби Туркий ал-Маликий маълум қилди, дея хабар беради Саудиянинг SPA агентлиги.
Хусийларга маҳбусларни кўриш имконияти таклиф қилинмоқда, аммо исёнчилар шунчаки қизиқмайди ва бу масалада жиддийлик кўрсатмаяпти.
Иордания пойтахти Амманда ташкил этилган маҳбусларни алмашиш бўйича музокараларнинг муваффақиятсиз якунланишига хусийларнинг муросасиз позицияси ҳам сабаб бўлди, деди полковник Ал-Маликий.
Яман ҳукуматидаги Асирлар ва ҳибсга олинганлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Ҳодий Ҳаж хусийлар асирга олинган ўз вакилларини фарқлашларини ва алмашиш учун маълум шахсларни танлашларини айтди.
Ҳукумат маҳбусларни бир-биридан фарқ қилмасдан, уларни алмашишга тайёр, дея қўшимча қилди у.