Янгиликлар

Араб тилига қизиқиб қолган япониялик исломни қабул қилди

2134

28 ёшли япониялик кунчиқар мамлакат учун ноодатий бўлган ислом динини қандай қабул қилганини гапириб берди, дея ёзади Islamnews.ru нашри. 

Рийо Ишикава Япониядаги мактабни битиргандан сўнг араб тили ва маданиятига қизиқиши кучли эканини англади. У Яқин Шарқ мамлакатларига саёҳат қилишни бошлади, Миср ва Саудия Арабистонига борди. 

Араб тилини пухта ўрганган Ишикава аввал Мисрда, сўнгра Риёздаги коллежлардан бирида бу тилни ўқитишни бошлади.

Саудия Арабистонида яшаб, ишлаётган пайтида Рийо ниҳоят ўзи учун қарор қабул қилди – ислом динига ўтди. Шундан сўнг исмини Усома деб ўзгартирди. 

Япониялик Усома Ишикава ҳозир ҳам руҳан ва маданият жиҳатидан унга яқин бўлган Саудия Арабистонида яшайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага